«Локомотив» «Бунёдкор»да, «Навбаҳор» «Олимпия» стадионида ўйнайди
2026 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси жамоалари қайси стадионларда ўйнайди? Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу ҳақда ўз саҳифасида маълумот берди.
«Сўнгги 10 кун давомида Лига мана шу саволга жавоб топиш устида ишлади. Бунинг ҳам яхши, ҳам ноқулай томони бор.
Яхши тарафи шундаки, мамлакатдаги стадионлар босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Тақвим ва қуръа механизмларини шакллантириш томонлама Лига, ўз севимли клуби иштирокидаги учрашувни доим ҳам ўз стадионида томоша қила олмайдиган мухлис, шунингдек, ҳар сафар бошқа аренага кўчиб юришга мажбур клуб бунинг ноқулай томонларини ўз танасида ҳис қилмоқда», — дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Шунингдек, ушбу маълумотда қайси жамоаларнинг стадиони янги мавсумга тайёрлиги ҳақида қуйидагилар айтилган:
«7 та клуб футбол майдони ҳолатидан келиб чиқиб, мавсумни ўз аренасида бошлаши мумкин: Андижон, Нефтчи, Қўқон-1912, Бунёдкор, Динамо, Сурхон, Хоразм. Бунёдкор стадиони барча кўрсаткичлар бўйича Лига томонидан қўйилган мезонларга тўғри келади. Республикадаги қолган барча стадионлар эса телетрансляциялар йўналишида иш олиб бориб, мавжуд камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Патчроом орқали марказлаштириш тизимини жорий этиши лозим».
Стадиони таъмирланишда давом этаётган ва таъмирланиши керак бўлган клублар ҳақида эса қуйидагилар таъкидланган:
«Пахтакор, Қизилқум ва Бухоро клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишлар давом этаётган бўлиб, бунда улар мавсум стартига қадар тайёр бўлишга кафолат бермоқда. Улгурмаган клуб ёки бошқа стадион билан шартнома имзолаши ёки уй ўйинларини ҳам рақиб майдонида ўтказишига тўғри келади. Бухоро «Суперлига регламенти»нинг 4.7-бандини бажариш устида ишламоқда. Боиси, мазкур вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд эмас. Қизилқум эса «Ёшлик» СМ проекторларини талаб этилган кўринишга келтириш ишларини бошлаган. Ўз навбатида, Пахтакор таъмирлаш ишларини якуний босқичда олиб бормоқда.
Қолган 6 та клуб мавсумни бошқа ареналарда бошлайди. Қашқадарёнинг икки клуби Қаршидаги Марказий стадион тайёр бўлишини кутади ва у Лига томонидан қабул қилиб олингач, Қарши шаҳрига қайтади. Режага кўра, «Насаф» клубига қарашли стадион апрель ойидан бошлаб Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин. «Локомотив» ва ОКМК стадионлари ҳам апрель ойига тайёргарлик кўрмоқда. Намангандаги стадион тайёр ҳолатга май ойида етиб келиши катта эҳтимол. «Сўғдиёна» эса Зоминдаги стадионни Суперлига учрашувларига мослаштириш ҳаракатига тушган. Иш режадан ташқари кечикса, клуб рақибларини Самарқандда қабул қилади».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг