«Лочин» учинчи мавсумда ҳам пешқадам
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳридаги Геолог стадионида футбол бўйича ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Вилоят кубоги-2024» мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.


Унда барча рақибларини енгиб, ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб келган Қарши давлат университетининг «Лочин» ҳамда Қарши туманининг «Бешкент» жамоалари ўзаро куч синашди.
Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда Қарши давлат университетининг «Лочин» жамоаси 4-2 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратиб, «Вилоят кубоги-2024» мусобақаси ғолибига айланди.


– «Лочин» жамоаси ташкил этилганига кўп вақт бўлмади. Аммо қўлга киритган ютуқлари кўпчиликнинг ҳавасини келтиради, – дейди университет ректори Дилмурод Набиев. – Ушбу муваффақият бизни янада олға интилишга ундайди. Жамоамизнинг келажагига ишонамиз ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Футболга мухлисликнинг маъноси ҳам шунда.
Маълумот учун, «Лочин» футбол жамоаси 2022-2023 йилларда ҳам вилоят кубогини қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг