«Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди

28 ёшли португалиялик футболчи, «Ливерпуль» ҳужумчиси Диого Жота Испаниянинг Замора вилоятида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Фожиа 3 июль тонгида Санабрия ҳудудидан ўтувчи А-52 автомобиль йўлининг 65-километрида юз берган.
Расмий маълумотларга кўра, Диого Жота ўз укаси, 26 ёшли Андре Жота билан бирга кетаётган автомобиль бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва натижада машина ёниб кетган. Андре Жота ҳам профессионал футболчи бўлиб, Португалиянинг «Пенафиел» клубида тўп сурарди. Ҳодиса жойига биринчи бўлиб етиб келган гувоҳларнинг сўзларига кўра, машина дарҳол алангага ўралган ва ёнғин атрофдаги ўсимликларга ҳам тарқалган.
Диого Жота 2020 йилда «Волверҳамптон» клубидан «Ливерпуль»га 44,7 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. У инглиз клубининг асосий ҳужумчиларидан бири сифатида танилган ва шу кунгача 182 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.
«Ливерпуль» сафида у бир нечта совринларни қўлга киритди, хусусан, 2021/22 йилги мавсумда Англия Кубоги ва Лига Кубогини, 2024/25 йилги мавсумда эса Англия Премер-лигасини қўлга киритган эди.
Қайд этиш керакки, футболчи 22 июнь куни 2012 йилдан бери муносабатда бўлиб келган севгилиси Руте Кардосога уйланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг