«Ливерпуль» дербида ғалаба қозонди, марказий ўйинда Аморим жамоасининг қўли баланд келди, «Тоттенҳэм» эса сафарда дуранг ўйнади
Кеча, 20 сентябрь куни Англия Премьер-лигасининг 5-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Қуйида ушбу ўйинлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
«Ливерпуль» дербиси
«Ливерпуль» клуби қарийб ташкил этилганидан бери АПЛ грандлари қаторида боради. Ливерпуль шаҳридан яна бир жамоа — «Эвертон» ҳақида бундай дейиш қийин. Лекин ушбу жамоа фақат «Ливерпуль дербиси»да ўзидан юқорироқ даражада ўйнаб, футбол жамоатчилигини ўргатган.

«Эвертон» мухлисларининг дербидаги рақибига атаб ёзган «Европада тенгсизсиз, лекин биз бор эканмиз — АПЛ чемпионлиги сизга орзу» деган ибораси жуда машҳур.
Кеча мана шундай дербиларнинг жорий мавсумдаги биринчиси бўлиб ўтди. «Энфилд» стадионида кечган баҳс майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси ўйинига солиштирганда асосий таркибда 4 та ўзгариш амалга оширди. «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда ишончни оқламаган Флориан Вирц ва Александр Исаак, шунингдек қанот ҳимоячилари Жереми Фримпонг ва Андре Робертсон захирада қолдирилди.
Уларнинг ўрнига Алексис Мак Аллистер, Хуго Экитике, Милош Керкез ва Конор Брэдли ўйинни асосий таркибда бошлади.
Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада Райан Гравенберх томонидан очилди. 29-дақиқада Хуго Экитике орадаги фарқни 2 тага оширди.
Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Идрисса Гуйе ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида Арне Слот бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин ғолиб жамоанинг тўла устунлиги остида ўтган бўлса-да, «Эвертон» статистика жиҳатдан рақибидан сезиларли фарқ билан ортда қолмади. Зарбалар бўйича 11–10. Аниқ зарбалар бўйича 3–2. xG бўйича 0.9–0.8.
«Sofascore» портали ҳисоботига кўра, «Ливерпуль» футболчиси Райан Гравенберх ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унинг ҳаракатлари 8,7 баллга баҳоланган.
«Ливерпуль» — «Эвертон» 2:1
Ливерпуль: Алиссон, Брэдли, Конате, ван Дейк, Керкез, Мак Аллистер, Гравенберх, Салоҳ, Собослаи, Гакпо, Экитике.
Эвертон: Пикфорд, О'Брайан, Тарковски, Кин, Миколенко, Гарнер, Гуйе, Ндиайе, Дюсбери-Ҳолл, Грилиш, Бету.
Голлар: Райан Гравенберх 10ʼ, Хуго Экитике 28ʼ, Идрисса Гуйе 58ʼ.
«Тоттенҳэм» АПЛда яна ғалаба қозона олмади
Куннинг яна бир қизиқарли ўйини Фалмер шаҳарчасида бўлиб ўтди. Унда майдон эгаси «Брайтон» клуби «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

Таъкидлаш керакки, «Тоттенҳэм» АПЛ доирасида ўтган сўнгги 2 та ўйинда мағлуб бўлди. Лондонлик мухлислар бу гал ўз севимлиларидан ғалаба кутган эди. Аммо, бу сафар дуранг натижа қайд этилди.
«Вильярреал»га қарши ўйинга солиштирганда «шпорлар» таркибида кеча 3 та ўзгариш амалга оширилди. Ҳимоячи Джед Спенс, ярим ҳимоячи Матар Сарр ва қанот вингери Хави Симонс захирада қолдирилди.
Уларнинг ўрнига Дестини Удогие, Жоао Палхиньо ва Вилсон Одоберт ўйинни асосий таркибда бошлади.
Учрашувда 8-дақиқада «Брайтон» жамоаси томонидан ҳисоб очилди. Янкуба Минте ҳисобни очди. 31-дақиқада Ясин Аяри ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди.
Тайм якунида Ришарлисон ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ўйин якунига 8 дақиқа қолганида «Брайтон» ҳимоячиси Паул Ван Ҳеке ўз дарвозасига автогол киритди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида тугади.
«Sofascore» портали ўйиндан сўнг «Брайтон» аъзоси Янкуба Минтени «ўйин қаҳрамони» деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 7,9 баллга баҳоланди.
«Брайтон» — «Тоттенҳэм» 2:2
Брайтон: Вербрюгген — Велтман, ван Ҳеке, Данк, Кадйоглу (Виффер, 85) — Балеба (Гомес, 46), Аяри — Минте (Коппола, 76), Груда (Милнер, 63), Митома — Рюттер (Уэлбек, 75).
Тоттенҳэм: Викарио — Порро (Спенс, 89), Ромеро, ван де Вен, Удоджи — Бентанкур (Симонс, 61), Палинья, Бергвалл (Грей, 89) — Кудус, Ришарлисон, Одобер (Жонсон, 72).
Голлар: Минте 8ʼ, Аяри 31ʼ — Ришарлисон 43ʼ, ван Ҳекке 82ʼ (авт).
Куннинг марказий ўйини
Агар бошқа турда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жамоалари тўқнаш келса, бу ўйин сўзсиз «турнинг марказий баҳси» мақомини оларди. Аммо бу турда «Арсенал» — «Манчестер Сити» ўйини бор эканини инобатга олган ҳолда ушбу баҳсни «куннинг марказий ўйини» деб баҳоласак тўғри бўлади.

Ушбу баҳс ўз номига тўлиқ лойиқ ўтди дейиш мумкин. Ўйин олдидан жамоаларда жиддий йўқотишлар мавжуд эди. Мезбонларда жароҳати сабаб Диого Далот, Лисандро Мартинес, Матеус Куня ва Мэйсон Маунт майдонга туша олишмади.
«Лондонликлар»га эса ушбу баҳсда Лиам Делап, Дарио Эссуго, Леви Колуил, Бенуа Бадьяшиль ва Ромео Лавиялар жароҳати сабаб ёрдам бера олмади.
Ўйин воқеалари жуда тез суръатда ривожланди. Учрашувнинг 5-дақиқасида «Челси» посбони Роберт Санчес тўпга чиқишга кеч қолди. Натижа дарвозабон «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Брайан Мбеумони қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам иккиланиб ўтирмай уни майдондан четлатди.
Ҳисобдаги устунликдан фойдаланишга ошиққан «қизил иблислар» кўп ўтмай ўз мақсадига етишди. 14-дақиқада Бруну Фернандеш ўйинда ҳисобни очди.
Тайм якуни том маънода бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро учун аталди дейиш мумкин. «Реал Мадрид»нинг собиқ аъзоси дастлаб 37-дақиқада жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ўйинчилар сонидаги мувозанат тикланганидан фойдаланган лондонликлар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишни бошлади. 80-дақиқада Рис Жеймснинг узатмасидан сўнг, Тревоҳ Чалоба ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Учрашув айнан шу ҳисоб билан ўз якунига етди.
Ўйиндан сўнг «Sofascore» портали «Челси» ҳимоячиси Тревоҳ Чалобани «ўйин қаҳрамони» деб топди. Англиялик футболчининг ҳаракатлари 7,8 баллга баҳоланган.
«Манчестер Юнайтед» — «Челси» 2:1
Манчестер Юнайтед: Байиндир; Де Лигт, Магуайр, Шоу; Мазрауи, Фернандеш, Каземиро, Доргу; Амад, Мбеумо; Шешко.
Челси: Санчес; Жеймс, Чалоба, Фофана, Кукурелъя; Энцо, Кайседо; Эстевао, Палмер, Нету; Жоао Педро.
Голлар: Фернандеш 14ʼ, Каземиро 37ʼ — Чалоба 80ʼ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг