Ливан жанубидаги минглаб одамлар Исроилнинг кучли бомбардимонидан қочмоқда

Исроил армияси 800 га яқин нишонга зарба берганини эълон қилиб, “Ҳизбуллоҳ“ қуроллари объектларини таъқиб қилаётганини маълум қилди.
Душанба куни Исроил Ливаннинг жанубий ва шарқий қисмига юзлаб ҳаво ҳужумларини уюштириш оқибатида 500 га яқин киши ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийлари аҳолини “Ҳизбуллоҳ” қурол сақлаётганини даъво қилган жойларни зудлик билан эвакуация қилишга чақирди.
Минглаб одамлар Ливан жанубидан қочиб, Байрутга олиб борадиган асосий магистрални тўсиб қўйишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 1645 киши жароҳат олган.
Исроил армияси душанба куни Ҳизбуллоҳнинг қурол-яроғ объектлари билан боғлиқ бўлган 1300 дан ортиқ нишонга зарба берганини айтди. У Ливаннинг шарқий чегараси бўйлаб Бекаа водийси ҳудудларини қамраб олган ҳолда операцияни кенгайтираётганини таъкидлаган.
Ливан жанубидаги турли қишлоқлар аҳолиси ижтимоий тармоқларда уларнинг шаҳарлари зарбага учраганини акс эттирувчи фотосуратларни жойлаштирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг