Ливан пойтахти аҳолиси оммавий равишда шаҳарни тарк этмоқда

16:02 07 Март 2026 Дунё
889 0

Ливан пойтахти аҳолиси ҳаво ҳужумларидан сўнг оммавий равишда шаҳарни тарк этмоқда. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари бошланганидан сўнг, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ушбу можарога аралашиб, Исроилга қарши ракета ҳужумларини бошлаган.

Бунга жавобан Исроил кучли ҳаво зарбалари берган ҳамда Байрутнинг жанубий чеккалари ва «Ҳизбуллоҳ»нинг асосий таянч нуқталари жойлашган жанубий Ливан аҳолисини эвакуация қилишга чақирган. Ливанликлар бу чақириққа амал қилиб, оммавий равишда ўз уйларини тарк этишмоқда.

«Ливан бўйлаб юз минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Жанглар кучайиб бораётгани, Байрут, жанубий Ливан ва Бекаа водийсидаги бутун маҳаллаларни эвакуация қилиш буйруқлари аҳоли орасида ваҳима ва саросимага сабаб бўлди», — дейди Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Яқин Шарқ бўйича вакили Ҳошим Оссейран.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер