«Лион» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 25 январь куни Франция Биринчи дивизионининг 19-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасида «Лион» жамоаси сафарда «Метц» клуби меҳмони бўлди.
Баҳс меҳмонларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қишки трансферлар ойнасида «Реал Мадрид»дан «Лион» клубига кўчиб ўтган Эндрик ушбу ўйин қаҳрамонига айланди. Бразилиялик футболчи ўйин давомида 3 та гол киритишни уддалади.
Шунингдек, меҳмонлар сафида Рубен Клюйверт ва Тайлер Мортон ҳам биттадан гол муаллифига айланишди. Мезбонлар сафида Коффи Куао ва Ҳабиб Диалло томонидан киритилган голлар «Метц»ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» очколари сонини 36 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 12 очкоси бор «Метц» эса сўнгги — 18-поғонада бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг