«Льгота» учун тест синовлари қачон бўлиб ўтиши маълум. Саволлар қайси фанлардан бўлади?

11:13 17 Январь 2025 Жамият
309 0

Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билим даражасини баҳолаш мақсадида жорий йилнинг 20-25 январь кунлари тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Норбоев АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди. Тест синовлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этилиши кузда тутилган.

Мазкур тест синовлари 100 та саволни ўз ичига олади. Саволлар турли йўналишларда тайёрланган бўлиб, 40 та жанговар тайёргарлик, 20 та маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 тадан математика ва физика, қолган 20 та эса мантиқий фикрлашга оид саволлардан иборат. Ҳар бир йўналиш бўйича саволлар хизматчиларнинг ўқув ва амалий билимларини баҳолашга қаратилган.

Тестда ҳар бир тўғри жавоб учун турли балллар белгиланган. Жанговар тайёргарлик бўйича тўғри жавоб 1,2 баллга баҳоланади, маънавий-маърифий тайёргарлик учун – 1,1 балл, математика ва физика фанлари ҳамда мантиқий саволлар учун 1 баллдан берилади. Бу баҳолаш тизими орқали ҳарбий хизматчиларнинг билимлари ва кўникмалари чуқур таҳлил қилинади.

Синов учун ажратилган умумий вақт 3 соатни ташкил этади. Бу муддат давомида ҳарбий хизматчилар ўз билим ва кўникмаларини намоён қилишлари мумкин. Ушбу синовлар нафақат жанговар тайёргарликни, балки маънавий, интеллектуал ва мантиқий имкониятларни ҳам баҳолаш имконини беради. Халқ орасида «Льготаучун имтиҳон» деб ном олган ушбу жараёнларда қўлга киритилган қимматли баллар олий таълим муассасаларига киришда қўшимча имтиёз тақдим этади.

Мудофаа вазирлиги мазкур ташаббус орқали ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражасини яхшилашни, уларнинг жанговар, маънавий ва илмий салоҳиятини юксалтиришни мақсад қилган. Бу ҳаракат мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ҳамда хизматчиларнинг шахсий ривожланишига ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Ҳарбий хизматчиларнинг билимларини баҳолашда илғор усулларни жорий этиш уларнинг умумий савиясини ошириш, мамлакатнинг мудофаа тизимини кучайтириш ва хизматчиларнинг малакасини янада ривожлантиришга замин яратади. Бу жараён фақатгина ҳарбий тайёргарлик эмас, балки ҳар бир хизматчининг шахсий ва касбий ўсиши учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер