Легионерлар йўқ, «Сўғдиёна», «Бухоро», «Қўқон-1912» клубларидан футболчилар бор

07:55 13 Январь 2026 Спорт
80 0

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойидаги йиғинда қатнашадиган футболчилари рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Унга кўра, Фабио Каннаваро терма жамоага қуйидаги футболчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар — Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Эдем Неманов («Динамо»), Владимир Назаров («Пахтакор»).

Ҳимоячилар — Маҳмуд Муҳаммаджонов («Пахтакор»), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Отабек Аҳадов («Сўғдиёна»), Достон Турсунов («Сурхон»), Зафармурод Абдираҳматов («Насаф»), Алибек Давронов («Насаф»), Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»), Дилшод Комилов («Навбаҳор»), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Нефтчи»).

Ярим ҳимоячилар — Иброҳим Ибрагимов («Пахтакор»), Хуршид Ғиёсов («Нефтчи»), Жасур Жалолиддинов («Сўғдиёна»), Шерзод Эсонов («Бухоро»), Қувондиқ Рўзиев («Навбаҳор»), Аббос Ғуломов («Навбаҳор»), Жавоҳир Ҳусанов («Қўқон-1912»), Аброр Исмоилов («Нефтчи»), Икром Алибоеев («Нефтчи»).

Ҳужумчилар — Рустам Турдимуратов («Пахтакор»), Азиз Холмуродов (ОКМК), Самандар Мавлонқулов («Сўғдиёна»), Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»), Фирдавс Абдураҳмонов («Сўғдиёна»), Алишер Одилов («Нефтчи»), Ойбек Бозоров («Пахтакор»), Нодир Абдураззоқов (ОКМК).

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг январь ойидаги йиғини Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?