Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди

Қизил лавлаги саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатади.
Таркибидаги витамин А ва витамин Р томирларни қайишқоқ ва майин қилади, юрак-томир касалликлари, айниқса, гипертоник хасталиклар ривожланишининг олдини олади. Лавлагида «бетаин» деган органик модда бор. У қондаги холестерин даражасини пасайтиради, жигар ишини меъёрлаштиради.
Бу неъмат таркибидаги витамин С организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилик кучини ошириб, иммунитетнинг мустаҳкамланишида кўмаклашади.
Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати — кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилгани — қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдали. Шарбати ҳазм жараёнини яхшилаш баробарида моддалар алмашинувида ҳам фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг