Ламин Ямаль «Реал»га йўқ деди. Фиго ҳам бошида шундай деганди

11:53 05 Июль 2024 Спорт
382 0

Фото: Иллустратив

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг аъзоси Ламин Ямаль Германияда бўлиб ўтаётган «Евро-2024»да яхши ўйин кўрсатмоқда. У гол ура олмаганига қарамай, 11 та зарба йўллаб, 2 та голли узатмани амалга ошириб, ўз маҳорати ва салоҳиятини намойиш этди.

«El Chiringuito» нашрига берган интервюсида Ямал ўзининг келажаги ва «Барселона»га содиқлиги ҳақида гапирди. 1 дан 10 гача бўлган шкала бўйича у қанчалик «Барселона» мухлиси эканлиги ҳақида сўралганда, у ишонч билан «10» деб жавоб берди ва «Реал Мадрид»да ҳеч қачон ўтмаслигини айтди.

Унинг бу жавоби ижтимоий тармоқларда истеҳзо билан қабул қилинди. Айрим «Реал Мадрид» мухлислари Ямалнинг сўзларига жавобан португалиялик афсона Луиш Фигунинг воқеасини эслашган ва агар «Реал» истаса, уни Мадридга олиб кела олишларини, аммо Ямалдан истеъдодлироқ футболчиларнинг борлигини айтиб ўтишган.

Эслатиб ўтамиз, 2000 йилда Луиш Фигунинг «Барселона»дан «Реал»га ўтиши футбол тарихидаги энг баҳсли ва шов-шувли ҳаракатлардан бири бўлган. «Реал Мадрид» Фигу учун трансфер пулини 62 миллион еврогача кўтарди ва у ўша пайтдаги дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди.

Фигуни Католонияда жуда яхши кўришар, унинг ўзи навбатида клубдан ҳеч қачон кетмаслигини кўп бора айтганди.

Ламин Ямаль ўтган мавсумда «Барселона» сафида жами 51 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Барселона» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Аввалроқ, Месси Ямаль ҳақда ижобий фикрлар билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?