Ла Лига. “Барселона“ иродали ғалабага эришди

13:27 26 Сентябр 2025 Спорт
73 0

Кеча, 25 сентябрь куни Испания Ла Лигаси 6-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасида бўлиб ўтган баҳсда “Барселона“ “Реал Овиедо“ меҳмони бўлди.

Учрашув 1:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 33-дақиқа “Реал Овиедо“ футболчиси Рейна томонидан очилди. 54-дақиқада Эрик Гарсия ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқада Роберт Левандовски жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада “каталонияликлар“ ҳимоячиси Араухо жамоасининг учинчи голини киритди. Якуний ҳисоб 1:3.

Шу тариқа 6 та ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган “Барселона“ 16 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

25 сентябрь, Ла Лига. 6-тур:

“Реал Овиедо“ — “Барселона“ 1:3

Стадион — “Нуэво Карлос Тартиер“.

Голлар: Рейна (33) — Эрик Гарсия (54), Левандовски (70), Араухо (86).

“Реал Овиедо“: Эскандел, Алҳасан, Рейна (Брекало, 76), Байо, Айхаджо, Дендонкер (Коломбатто, 89), Карму, Касорла (Илич, 65), Рондон, Ҳасан (Сибо, 65), Чаира (Форес, 75).

“Барселона“: Жоан Гарсия, Араухо, Эрик Гарсия, Мартин, Кубарси, Касадо (Де Йонг, 46), Олмо, Педри (Бернал, 90+1), Рафинья (Левандовски, 65), Рэшфорд (Кристенсен, 90+1), Ферран.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?