Кутубхоначисиз кутубхона
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Гулистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мўъжаз кутубхона ишга тушди. Яъни ихчамгина янги зиё маскани муассасанинг асосий биносига кириш ҳудудида барпо этилди.
— Янги кутубхонамизни атайин мактаб ҳовлисига жойлаштирдик, — дейди мактаб-интернат директори Ғолибжон Бозоров. — Бундан кўзланган мақсад — ўқувчиларимизнинг мутолаа билан шуғулланиши учун янада қулай шароит яратиш. Энди мактабда ўқувчилар бир соатлик катта танаффус пайтида ҳам китоб ўқиши мумкин бўлади. Шунингдек, улар дарсдан ташқари хоҳлаган вақтда кутубхонадан фойдаланиш имкониятига эга.
Бу ерда ўқувчидан кутубхонага аъзолик гувоҳномаси сўралмайди. Јолаверса, унда кутубхоначи хизмат кўрсатмайди. Ўқувчи хоҳлаган адабиётни ўзи олиб, кутубхона атрофидаги ўриндиқларда мутолаа қилгач яна жойига қўйиб кетади. Кутубхона фонди 1000 нусха бўлиб, 300 нафар ўқувчига хизмат қилади.
Дарвоқе, мактаб-интернатнинг асосий кутубхонасида 10 мингга яқин китоб, кўплаб электрон кўринишдаги адабиётлар ҳамда мультимедиа маҳсулотлари мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг