Курашчиларимиз жаҳон кубоги баҳсларида 21 та медални қўлга киритишди
Фото: "Халқ сўзи"
Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур жаҳон кубогида 23 та давлатдан 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида ғолиблик учун беллашишди.
Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, миллий терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
Жаҳон кубоги баҳсларининг эркин ва классик йўналишларида якунида Фарангиз Абдунабиева (52 кг.), Ойбек Султонов (68 кг.) олтин, Муроджон Ҳамидов (68 кг.), Лаззат Тулепберганова (70 кг.) кумуш, Обиджон Ибрагимов (57 кг.), Азизбек Кенжаев (57 кг.), Бекпўлат Бакиров (62 кг.), Абдутолиб Маҳкамов (68 кг.), Хислат Каримов (68 кг.), Ойбек Муллабоев (100 кг.), Ферузбек Мирзакаримов (100 кг.), Собиржон Уссубоев (100 кг.), Элмурод Аҳмаджонов (68 кг.), Бекзод Камолиддинов (90 кг.), Ойбек Тошпўлатов (90 кг.), Манзура Мўйдинова (52 кг.), Молдир Алимбоева (58 кг.) Нилуфар Абенова (66 кг.), Аъзамжон Анваржонов (+100 кг.), Ўринбой Абдусаматов (+100 кг.) бронза медалини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг