Кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди

13:17 27 Ноябрь 2023 Спорт
348 0

Кураш мухлислари учун узоқ кутилган, ҳаяжонли дақиқалар келди. Кураш бўйича катталар ўртасидаги ХИВ жаҳон чемпионати бошланди. «Баша Баш» спорт мажмуасида 5000 га яқин мухлислар олқишлари остида спортчилар Гиламга йўл олишди.

Бугун чемпионат дастурига кўра эркаклар -90 кг, -100 кг, +100 кг, аёллар эса -48 кг, -52 кг, -57 кг -63 кг ва -70 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боради.

Мусобақа ҳакамлари Кураш халқаро ассоциациясининг энг тажрибали 25 нафар ҳакамларидан иборат бўлади. Уларга 2-3 даражали ҳакам юлдузи учун имтиҳоннинг 15 нафар иштирокчиси ёрдам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?