Кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Шу кунларда Урганч шаҳрида кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 800 нафарга яқин ёш полвонлар совринли ўринлар учун беллашмоқда.
Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон кураш федерацияси, Хоразм вилоят прокуратураси, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари давлатимиз раҳбарининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши натижасида миллий ўйинлар даражасидан халқаро спорт тури мақомига кўтарилган курашнинг дунёдаги ривожида юртимизда ташкил этилаётган мусобақаларнинг савияси юқори бўлиши лозимлигини таъкидланди.
Мусобақанинг биринчи кунида Жавоҳир Чориев, жиззахлик Комил Шодмонов, бухоролик Беҳрўз Тиловов Зуҳра Ҳалимбоева, Гуласал Ураимова, Сабина Расулова ва Элноза Темирова ўз вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди.
Бугун, 19 апрель куни ўғил болалар ўртасида 60, 65, 71, 77, қизлар ўртасида эса 48, 52, 57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Ўзбекистон чемпионати жараёнида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Қодиров, федерация раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров ва бошқа мутахассислар давлатимиз раҳбарининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, «Дўстлик» маҳалласида қуриб битказилган кураш маҳорат мактабида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Мутахассислар юртимизда бунёд этилаётган бу каби мажмуалар ўзбек курашининг ривожига хизмат қилишини қайд этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг