«Купон пул, 7 сўмлик доллар ва хронология»: Миллий валюта тарихидан 10 та факт ёхуд ўзбек сўми – 30 ёшда
1994 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм банкноталари илк марта муомалага чиқарилган. Бу оғир иқтисодий ҳолатда ўз валютасига эга бўлиш ўша даврда катта ютуқ эди. «Халқ сўзи» миллий валютамизнинг тарихидан 10 та фактни тақдим этади.
1-факт. Ўзбекистон Республикасининг Президентиybyu 1994 йил 16 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида қонуний тўлов воситаси бўлган миллий валюта – сўм муомалага киритилди.
2-факт. Миллий купюраларимиз илк маротаба валюта биржасида 1 АҚШ долларига нисбати 7 сўм бўлган.
3-факт. Мустақилликнинг дастлабки 3 йилида юртимизда совет рубли пул бирлиги сифатида муомалада эди.
4-факт. 1992 йилнинг январидан истеъмол бозорини ҳимоялаш ва маҳсулотларни фақат Ўзбекистон фуқароларига сотиш учун бир марталик купонлар босиб чиқарилган. 1993 йилнинг 15 ноябрида сўм-купон муомалага чиқарилган. Шундан сўнг 1 ҳафта ўтиб – 22 ноябргача газета қоғозида чоп этилган ва ташкилотининг муҳри уриладиган карточкаси қирқиб олинувчи бир марталик купонлар пул бирлиги сифатида муомалада бўлган.

5-факт. Сўм-купонлар 9 ой ва 15 кун 5 ой ишлатилган. Сўм муомалага киритилганидан сўнг 1 августига қадар амал қилган.
6-факт. Сўм дастлаб 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар; 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик қоғоз купюралар билан бир вақтнинг ўзида муомалага кирган.

7-факт. Ушбу қоғоз пулларнинг ҳаммаси Германиянинг «Giesecke & Devrient» фирмасида чоп этилган.
8-факт. 200 сўмлик банкноталар ва бошқа кейинги барча купюралар Тошкентдаги «Давлат белгиси» ДИЧБ давлат корхонасида босилмоқда.
9-факт. Энг кичик купюра 1 сўмликнинг орқа тарафида – Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, 3 сўмликда – Бухородаги Чашмаи Айюб мақбараси, 5 сўмликда – Ўзбекистон Миллий боғидаги Алишер Навоий шарафига ўрнатилган ҳайкал ва меъморий композиция, 10 сўмликда – Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси, 25 сўмликда – Самарқанддаги Шоҳи Зинда тарихий-меъморий ансамбли, 50 сўмликда Самарқанддаги Регистон тарихий-меъморий ансамбли, 100 сўмликда – Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройи тасвирланган.
10-факт. 1997 йил 200 сўмлик, 1999 йил 500 сўмлик, 2001 йил 1000 сўмлик, 2013 йил 5000 сўмлик, 2017 йил 10000 ва 50000 сўмлик, 2019 йил 100000 сўмлик банкноталар муомалага чиқарилган. Янги кўринишдаги 2021 йил 14 июндан 2000 ва 20000 сўмлик, шу йилнинг 26 августидан 5000 ва 10000 сўмлик, 22 декабрда 50000 ва 100000 сўмлик, 2022 йилнинг 15 июлида 200000 сўмлик купюраларимиз муомалада пайдо бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг