Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда психотроп моддаларни муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Яшнобод тумани “И.” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.П. ва бошқалар фуқаро А.Ш.га 3 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 300 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида фуқаролар С.Г. ва Х.К.нинг хонадонидан 229 дона “Зардекс” , 47 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 15 дона оқ рангли кукунсимон, тўқ жигар рангли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд. 403 млн. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг