«Крокус Сити Холл»даги теракт: қурбонларнинг деярли ярми ёнғинда ҳалок бўлган

17:05 04 Август 2025 Дунё
171 0

Фото: Архив сурат

Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» мажмуасида содир этилган теракт пайтида ҳалок бўлган 149 нафар кишидан камида 70 нафари ёнғин оқибатида вафот этган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги иш материалларига таяниб хабар берди.

Қолган қурбонлар ўқ жароҳатлари ёки бошқа ҳозирча номаълум сабаблар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Тергов маълумотларига кўра, ҳужум пайтида бинода бўлган 1971 нафар киши ҳалок бўлиш хавфи остида бўлган.

Маълум бўлишича, теракт ижрочилари ўша пайтда одамларни ўлдириш жараёнларини телефонларига видеога олиб, дарҳол ташкилотчиларга юборишган. Ҳужжатларга кўра, томошабинлар залдан чиқиб кетишга уринган пайтда, террорчилар бинога ўт қўйишган ва бу жараён ҳам тасвирга олинган.

Теракт иштирокчиларидан бири сифатида айбланаётган Шаҳромжон Гадоев олдин Россияда ўғирлик қилгани учун судланган. 2022 йил сентябрда Екатеринбург туман суди унга 100 минг рубль жарима тайинлаган.

Тергов версиясига кўра, Гадоев Умиджон Солиев ва Зубайдулло Исмоилов билан биргаликда теракт ижрочилари учун Доғистондан Москвага ўқотар қурол етказган.

«Крокус Сити Холл» терактига оид жиноят иши 2-Ғарбий округ ҳарбий судида кўриб чиқилмоқда. Суд мажлисида жами 19 нафар шахс қатнашмоқда. Улардан 13 нафари терроризмда, 6 нафари эса терроризмга кўмаклашишда айбланмоқда.

Судланувчилар орасида тўрт нафар тўғридан-тўғри ижрочи ва 15 нафар уларга ёрдам берган шахслар бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?