«Кристал Пэлас» Англия Суперкубогини қўлга киритди
Кеча Англия Суперкубоги финал ўйини ташкил этилди. Унда амалдаги Премьер лига чемпиони «Ливерпуль» ва амалдаги мамлакат кубоги соҳиби «Кристал Пэлас» клублари куч синашдилар.
«Уэмбли» стадионида ўтган ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади. Голларга «Ливерпул»да жамоага янги келган футболчилар Юго Экитике ва Джереми Фримпонг муаллифлик қилди. «Кристал Пэлас»дан эса Исмаил Сарр ва Филипе Матета «мерсисайдликлар» дарвозасини ишғол этдилар.
Шундай қилиб, суперкубок тақдири пенальти сериясида ҳал бўладиган бўлди. Футбол лотереясида омад «лондонликлар»га кулиб боқди.
Мухаммад Салоҳ, Мак Аллистер ва Эллиот каби футболчиларнинг муваффақиятсиз зарбаларидан сўнг, Оливер Гласнер шогирдлари 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозондилар.
Шу тариқа 120 йиллик тарихга эга бўлган «Кристал Пэлас» клуби биринчи марта Англия Суперкубогини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг