Криштиану Роналду яна бир рекорд ўрнатди
Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатлари саралашида энг кўп гол киритган футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” нашри хабар берди.
Португалия терма жамоасининг 40 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча, 14 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Венгрияга қарши ўйиннинг 22-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди ва биринчи бўлимга қўшимча берилган вақтда жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу Роналдунинг ЖЧ саралаш турнирларидаги 40- ва 41-голлари эди.
Шу тариқа Роналду ЖЧ саралаш ўйинларида гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
Маълумот учун, бунгача бу борадаги энг яхши натижа Гватемала терма жамоаси аъзоси Карлос Руисга тегишли эди. Ушбу футболчи Жаҳон чемпионати саралашларида 39 та гол киритган.
Солиштириш учун, Лионель Мессининг Жаҳон чемпионати саралашларидаги голлари сони 36 тани ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг