Криштиану Роналду Европа клубларидан бирига ўтиши мумкин
Архив сурат
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий ёзда Европа Чемпионлар лигаси иштирокчиси бўлган клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда араб ва Европанинг кўплаб спортга ихтисослашган сайтлари хабарлар тарқатмоқда.
Хабарларга кўра, афсонавий форвард фаолиятини Германиянинг «Байер 04»да давом эттириш мумкин. Бундеслига чемпионининг бу кутилмаган қизиқиши кўплаб футбол мухлисларини ҳайратда қолдирмоқда. Айтилишича, бу трансферни клуб бош мураббийи, Роналду билан «Реал Мадрид»да бирга ўйнаган Хаби Алонсо истамоқда.
«Байер 04»нинг Роналдуга қизиқиши жамоанинг келаси мавсум учун таркибини кучайтиришга интилишидан дарак беради. Хаби Алонсо португалиялик супер юлдуз жамоани сезиларли даражада кучайтиришига ишонмоқда.
Роналду бунгача Европанинг «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид» ва «Ювентус» клублари шарафини ҳимоя қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг