Кремль Путин ва Трамп ўртасидаги учрашув вақтини эълон қилди
Фото: Reuters
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трампнинг учрашуви Аляскада маҳаллий вақт билан 11:30да (Москва вақти билан 22:30) бошланади. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
“Ҳаммаси эртага, 15 август куни маҳаллий вақт билан тахминан 11:30да Владимир Владимирович Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги суҳбатдан бошланиши кўзда тутилмоқда”, — дейди Ушаков.
У икки давлат раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик ниҳоясига етаётгани, айрим масалалар «интенсив режимда» олиб борилаётгани ва кўплаб масалалар, жумладан, визалар ҳам ҳал этилаётганини, Украинадаги можаро масаласи икки президент учрашувининг асосий мавзуси бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, у “5 дан 5 гача” форматида ўтказиладиган делегациялар доирасида кенгайтирилган музокаралар режалаштирилганини айтди. Путин ва Трампнинг қўшма матбуот анжумани ҳам кутилмоқда.
Путин ва Трамп Аляскада нималарни муҳокама қилади?
Ушаковнинг айтишича, Украина масаласи Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трампнинг Аляскадаги учрашувининг асосий мавзуси бўлади.
“Асосий мавзу Украина инқирозини ҳал қилиш бўлади. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кенгроқ вазифалар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинади”, — дейди Ушаков.
Бундан ташқари, томонлар икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, иқтисодий ва савдо соҳаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Муҳокама қилиш мумкин бўлган яна бир мавзу — бу Арктикада энергетика соҳасида ҳамкорлик.
Бир кун аввал Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа етакчилари, жумладан Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер иштирокида видеоконференция ўтказилди. Европаликлар АҚШ президентидан Россия раҳбари билан музокараларда Украина ва Европа манфаатларини ҳисобга олишни сўради.
Буюк Британияда Путин Трампга ён бермаслиги айтилди
Буюк Британиянинг “The Guardian” нашрининг ёзишича, Трамп учун Путинни Украина бўйича ўз позициясини ўзгартиришга кўндириш ниҳоятда қийин бўлади, чунки Россия Қуролли кучлари Донбасдаги фронт чизиғини ёриб ўтиб, олға қадам ташламоқда.
“Добропилье яқинидаги мудофаанинг муваффақияти Украина учун “жуда бевақт” бўлиб чиқди, чунки буларнинг барчаси Трамп ва Путиннинг Аляскадаги учрашувидан бир неча кун олдин содир бўлмоқда. Аммо Трамп, агар Россия етакчиси Киевнинг олдинга силжишини тўхтата олмаслигини кўрса, Путинни ўз позициясини ўзгартиришга ишонтиришда қийналиши мумкин. Путин аллақачон Россия Украинадаги урушда аста-секин ғалаба қозонаётганига ишонмоқда”, — дейилади газета мақоласида.
Шу йилнинг 12 август куни “New York Times” газетаси рус қўшинлари Донецк Халқ Республикасининг Покровск йўналиши бўйича Константиновка ва Доброполье ўртасидаги Украина Қуролли кучларининг мудофаа чизиғини ёриб ўтгани ва душманнинг жанговар чизиғига 10 км.дан ортиқ масофани босиб ўтгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг