Кремль «кучли Европа» ҳаракатидан ташвишланмоқда

12:04 19 Июль 2024 Дунё
372 0

Фото: AFP

Шу йилнинг 18 июль куни иккинчи муддатга сайланган Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен келгуси беш йил ичида трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш учун «Европа ҳаво қалқони»ни тузиб, қитъа мудофаа иттифоқини ташкил этишга умид билдирди.

«Биз ушбу йирик лойиҳалар барча учун очиқ бўлишини таъминлаймиз ва уларни имкон қадар тезроқ лойиҳалаш, қуриш ва Европа заминида жойлаштиришни таъминлаш учун барча меъёрий ва молиявий воситалардан фойдаланамиз», деган Европа Комиссияси раиси.

Кремль бундан ташвишланиб, Ляйеннинг таклифини Европанининг милитаризациялашуви эканлигини таъкидлади.

«Бу таклиф Европа Иттифоқининг ҳарбий ранг-баранглигини намойиш этади. Унинг милитаризацияси кескинликнинг кучайиши, ташқи сиёсатда қарама-қаршилик усулларига таянишини кўрсатади. Бу бизни ташқи сиёсатдаги ёндашувларимизни шунга мос равишда тўғрилашга мажбур қилади», дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

720 ўринли Европа парламентда 401 та овоз йиғиб ўз лавозимида қолган фон дер Ляйен бундай ноаниқлик даврида кучли Европа зарурлигини таъкидлаб, биринчи ўринга хавфсизликни қўйди.

Шунингдек, у уй-жой инқирозини ҳал қилиш, Европа Иттифоқининг «Frontex» чегара агентлигини мустаҳкамлаш ва дезинформацияга қарши курашиш учун янги тузилма яратишни режа қилган.

Германиянинг собиқ мудофаа вазири Еврокомиссияни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?