Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул

Фото: Халқ сўзи
Жиззахда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Президентимизнинг 2020 йил 26 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши томонидан коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги низом ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга карши курашиш ҳудудий кенгашлари аъзолари таркиби тасдиқланди. Унга кўра ҳудудий кенгаш аъзолари 38 нафар бўлиб, улар депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари, корхона ва ташкилотлар, ННТ, ОАВ вакиллари, тадбиркорлар ва меҳнат фахрийсидан ташкил топади.
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашнинг йиғилишлари ўтказилиб, жорий йил октябрь-декабрь ойлари учун аниқ вазифалар белгиланган. Бугунги кунда ҳудудий кенгаш аъзоларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Шу билан бирга ҳудудий кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар ўз вақтида Миллий Кенгашга тақдим этиб борилмоқда.
Анжуманда жамият ривожига ғов бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида барча бирдек ҳаракат қилиши, бу борада давлат ва жамият ҳамкорлиги, амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасини халққа етказиш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг