Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

11:03 21 Декабрь 2024 Сиёсат
290 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда корпоратив муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахсларнинг ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, корпоратив муносабатлар ва юридик шахсларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга янги турдаги институтларни жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек юридик шахсларнинг эскирган ёки кам аҳамиятли ёхуд ўз аҳамиятини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини бекор қилиш зарурати юзага келган.

Муҳокама қилинган Қонун билан унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш, масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ҳамда корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш талаби киритилмоқда.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун хўжалик жамиятларининг фаолиятини ва уларни бошқаришни соддалаштириш, корпоратив муносабатларни такомиллаштириш, хўжалик жамиятларининг акциядорлари ва иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада ишончли воситаларини жорий этиш, амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган қатор тартиб-таомиллар ҳамда талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер