Коронавирусга қарши “Mодерна" вакцинаси ҳақида батафсил маълумот берилди

"Модерна" вакцинаси ҳақида умумий маълумотлар берилди.
- Вакцина: мРНК-вакцинаси, 7 мл суспензияни ўз ичига олган кўп дозали флакон, 14 доза вакцина
- Вакцина 18 ёшдан катта бўлган барча шахслар учун қўлланилиши мумкин
- Эмлаш жадвали: Вакцина икки дозада қилинади. Биринчи ва иккинчиси орасида камида 28 кунлик интервал бўлиши керак
- Қабул қилиш усули ва жойи: мушак ичига елканинг делтоид мушакларига 0,5 мл юборилади.
Вакцинани сақлаш шароитлари ва сақлаш муддати
Вакцинанинг сақлаш муддати:
- 7 ой давомида -25 °C дан -15 °C гача;
- 30 кунгача +2 ° C дан +8 ° C гача.
- Очилган флаконлар:
- ▫️6 соатгача +2 ° C дан +25 ° C гача сақлаш мумкин.
- Қуёш нурлари ва ультрабинафша нурлар таъсиридан сақлаш;
- Қуруқ музда ёки -40 ° C дан пастроқ жойда сақламаслик зарур.
Эмлаш учун тайёргарлик
- Вакцинани юбориш учун бир маротаба ишлатиладиган шприц (0,5 дан 2 мл гача);
- Стерил бир марталик антисептик салфеткалар;
- Ишлатилган ўткир ва асбобларни сақлаш учун идиш;
- Ўткир анафилактик реакция бўлганида дорилар билан биринчи ёрдам тўпламлари;
- Тиббий ходимлар учун шахсий ҳимоя воситалари (халатлар; қўлқоплар; тиббий ниқоб, юз пардаси, кўзойнаклар) инфекцияларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича миллий кўрсатмаларга мувофиқ;
- Қўлларнинг гигиенаси (қўлларни спирт билан ишқалаш ёки қўлларни совун ва сув билан ювиш) ва сиртни тозалаш воситалари.
Музлатилган вакцинани эритиш
- Музлатилган вакцина идишларини музлатгичда ёки хона ҳароратида эритиш мумкин.
- Изоҳ: Муздан тушириш санасини ёрлиққа ёзиб қўйинг. Эритилган вакцинани қайта музлатманг.
- Музлатгичда муздан тушириш (+2 ° C дан +8 ° C гача) 2 соат 30 дақиқа давом этиши мумкин.
- Хона ҳароратида (+15 ° C дан +25 ° C гача) муздан тушириш 1 соат давом этиши мумкин.
Эмлашга қарши кўрсатмалар ва эҳтиёт чоралари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- Вакцинанинг ҳар қандай таркибий қисмига аввалги анафилактик реакция. Агар биринчи дозадан кейин анафилаксия юзага келса, эмловнинг иккинчи дозаси киритилмаслиги керак.
- Эҳтиёт чоралари:
- Бошқа ҳар қандай вакцинага қарши анафилактик реакция тарихи, инъекция терапияси ёки ушбу вакцинанинг биринчи дозаси (ушбу вакцина бемор учун хавф ва фойдаси баҳоланган тақдирда, тиббиёт назорати остида қўлланилиши мумкин).
- Иситма билан ўткир касаллик (тана ҳарорати > 38,5 ° C дан юқори)
- Антикоагулянт терапия билан шуғулланадиган одамларда, тромбопения билан оғриган ёки қон ивиши бузилган одамларда (масалан, гемофилия), чунки мушак ичига юборилгандан кейин қон кетиши ёки гематомалар ривожланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг