Коронавирус: кеча юртимиз бўйича фақат пойтахтда 4 кишида касаллик аниқланди

10:00 11 Май 2022 Жамият
720 0

2022 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238747 (+4) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида

— Тошкент вилоятида 2 нафар,

— Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236862 (+5) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?