Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
2022 йил 9 – 18 август кунлари Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси учун ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш, ёшларни профессионал спортга кенг жалб қилишни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки:
а) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:
олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;
б) V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:
олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Ш.Ташматов, О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), тегишли спорт федерация (ассоциация)лари:
V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ҳамда уларни тайёрлаган тренерлар рўйхатини тасдиқласин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) билан биргаликда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилиши ҳамда ушбу жараён оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг