Командир ёшларни нимага қизиқтириб қўйди?

13:15 20 Июнь 2025 Жамият
172 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз осойишта ҳаёт оғушида. Жаҳонда бунданда қадрли, тотли неъмат бормикан? Дунё тинчлиги кўздаги бир томчи ёш каби қалқиб турган шу паллада фаровон турмушнинг қадрига етишни ҳам билиш керак.

— «Долзарб 90 кун» тадбирлари доирасида ташкил этилган «Командир ва ёшлар» учрашувида сўз, аввало, шу ҳақида борди, — дейди Қоракўл туманида жойлашган ҳарбий қисм сержанти Алижон Қўчқоров. — Юзма-юз мулоқотда қисм командири, подполковник Бобур Тангриев ёшларга юртимиз сарҳадларини ҳушёрлик билан қўриқлаётган аскарларимиз фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Ҳарбий санъат сир-асрорлари тўғрисида тўхталди. Тўпланганларни Ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишга даъват қилди.

Самимий кечган мулоқотда ёшлар командирга саволлар билан мурожаат этди.

— Учрашувда қатнашиб, ўзимни анчадан буён қизиқтириб келаётган масалаларга ечим топдим, — дейди Қороҳожи маҳалласида яшовчи Шоҳжаҳон Дурмаматов. — Хусусан, юртимиздаги ҳарбий билим юртлари ҳақида берилган маълумотлар диққатимизни тортди. Чунки орамизда ҳаётини миллий армиямиз билан боғлаш ниятида бўлганлар оз эмас. Командир билан мулоқотдан сўнг бизда Ватан ҳимоячиси бўлмоқ истаги янада қатъийлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?