Колумбияга қарши ўйинга чипта 220 доллар, Португалияга қарши ўйин учун эса ундан ҳам қиммат
Халқаро футбол ассотсиациялари федератсияси (ФИФА) ўзининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари учун чипталар нархларини эълон қилди.
Унга кўра, Мексика пойтахти Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган Колумбия терма жамоасига қарши ўйин учун чипталар 220 доллардан 600 долларгача сотилади.
Португалияга қарши Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин учун эса чипталар 265 доллардан 700 долларгача бўлган нархда сотувга қўйилган.
ФИФА плей-оффи ғолиби билан ўтказиладиган 3-тур ўйини учун эса чипталарга 140 доллардан 450 долларгача нарх қўйилган.
Маълумот учун, чипталарни ФИФАнинг расмий сайти орқали харид қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг