Кофеинли қаҳва юрак-қон томир тизимини соғломлаштиради — олимлар
Колорадо университети ва Aмерика юрак хасталикларини ўрганувчи ассоциацияси олимлари кофеинли қаҳва юрак етишмовчилиги хавфини камайтиришини аниқлашди. Бу ҳақдаги маълумот "Circulation: Heart Failure" журналида нашр этилди.
Тадқиқот сунъий ақл ёрдамида амалга оширилган. Компьютер 21 йил давомида тўпланган 21 мингдан зиёд америкалик ўрта ёшлилар маълумотларини таҳлил қилди. Aниқланишича, кунига камида бир финжон қаҳва ичадиган одамларда юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфи деярли кузатилмаган.
Бир кунда ичиладиган ҳар бир финжон қаҳва ушбу касаллик хавфини 5-12% га камайтиради. Кунига камида 2 финжон қаҳва ичадиган одамларда юрак етишмовчилиги хавфи умуман қаҳва ичмайдиганларга қараганда 30% кам. Қизиғи шундаки, кофеинсиз қаҳва юрак етишмовчилиги хавфига умуман таъсир қилмайди, баъзан эса бу хавфни кўпайтиради.
Тадқиқотлар натижасида, кофеинли қаҳва юрак етишмовчилиги касалликлари учун фойдали эканлиги, шу билан бирга, касаллик хавфини камайтириши ҳам аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг