Кино соҳасида Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлар фестивали доирасида келгусидаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда соҳа мутахассислари томонидан копродукцияларни амалга оширишдаги энг муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. Муҳокамалар давомида Ҳиндистон ахборот ва телекоммуникация вазири бош котиби Неержа Секҳар соҳани ривожлантиришга доир масалаларга алоҳида тўхталаркан, бу борада Ўзбекистон билан келгусидаги ҳамкорлик бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
«Учрашув доирасида биз ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш масаласини гаплашиб олдик. Фестиваль якунида Ҳиндистон «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалида махсус меҳмон бўлишини маълум қилмоқчиман. Бу эса йил давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон мамлакатларининг кино соҳасидаги ҳамкорлиги босқичма босқич равнақ топиб боришига имкон беради. Шу кеча кундузда 3 та қўшма лойиҳамиз бор, биринчиси ҳиндистонлик режиссёр Сарфараз Алам ва Акрам Шахназаров тасвирга оладиган «Юлдуз» бадиий фильми, иккинчиси режиссёр Умеш Мехра томонидан «Али бобо ва 40 қароқчи» бадиий фильми ва Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги «Хива лангари» бадиий фильми, ҳар учала лойиҳа ҳам ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари учун янги имкониятлар эшигини очади. Биз фестиваль давомида ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларимизни, «Йўл харита»мизни тақдим этамиз. Унда аниқ таклифлар илгари сурилган», – дейди вазир бош котиби Неержа Секҳар.
Учрашув давомида ҳинд фильмларини таржима қилиб, Ўзбекистондаги кинотеатрларда намойишини қайтадан тиклаш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари Ҳиндистондаги кино ишлаб чиқарувчи компаниялар таклиф этадиган хизматлар билан ҳам танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг