Кинематография агентлиги бош директори томонидан соҳадаги ютуқ ва камчиликлар айтиб ўтилди
Фото: Акмал Мухаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун 23 июнь куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори кинематографияни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Хусусан, 2019-2021 йилларда жами 300 та кино маҳсулоти (63 та бадиий, 126 та ҳужжатли фильм, 10 та сериал, 24 та мультфильм, ёш кино ижодкорлари иштирокидаги 60 та қисқа метражли фильм, 3 та болалар юмористик киножурнали, 14 та видеоролик) яратилган.
Муҳаммад Имом Исо Термизий, Ҳаким ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Абу Муъин Насафий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий тўғрисида ҳамда яқин ўтмишимиздан ҳикоя қилувчи «Исломхўжа», «Қўқон шамоли», «Авлоний» номли бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Хорижий давлатларда «Ўзбек киноси кунлари» ташкил қилиниб, унда «Рангсиз тушлар», «Илҳақ», «Ибрат», «Тутқунлик» каби фильмлар намойиш этилган.
Ҳудудларда кино ижодкорлари иштирокида фильмлар намойишини назарда тутувчи «Кинокарвон» акциялари ўтказилган.
Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга ҳам йўл қўйилгани қайд этилди.
Жумладан, «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритилмаганлиги таъкидланди.
Кинематография соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган Ўзбекистон кинематография академияси ҳамда унинг қошида фильмлар ижодий гуруҳи иккинчи таркиб мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган ўрта махсус таълим муассасалари ташкил этилмаган.

Республика ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш ишлари якунига етказилмаган.
Агентликнинг ҳудудий бўлимлари моддий-техник базаси маънан эскирган, тўлиқ фаолият олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмаган. Ушбу бўлимларда кино маркетинг йўлга қўйилмаган.
Кинематография соҳасида қароқчиликка қарши курашиш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, телеканаллар, Интернет веб-ресурслари ва платформалар орқали фильмлар намойишларини тартибга солиш, рағбатлантириш ва жазолаш механизмларини амалиётга жорий этиш ишлари якунига етказилмаган.
Оригинал кино маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда контрафакт кино маҳсулотларини тарқатиш, маҳаллий телеканалларда хорижий ва миллий кино маҳсулотларини ноқонуний намойиш этишга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланмаган.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузурида Ахборот мультимедиа стриминг платформаси фаолияти йўлга қўйилмаган.
Республикада фаолият юритаётган кинотеатрларни давлат тилига дубляж қилинган хорижий фильмлар билан таъминлаш тизими жорий этилмаган.
Мажлис давомида қайд этилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат вакиллари ҳамда вазирлик-идоралар масъулларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Мажлис сўнгида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
«Халқ сўзи»,
Фото: Акмал Мухаммадов/«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг