Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?
Фото: Иллюстратив фото
Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
— уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
— ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
— республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
— Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
— ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
— I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
— ёлғиз кексалар;
— пенционерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
— ариза;
— паспорт нусхаси;
— юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенционерлар учун гувоҳнома ва б.);
— тиббий хулоса.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.
ҳар йили (навбат асосида):
— уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
— республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
— Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
— ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
— шахсларга;
— ёлғиз кексаларга;
2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
— уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
— ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
— I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
— санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенционерларга.
Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг