Киев АҚШдан нодир ресурслар бўйича келишувга ўзгартиришлар киритишни талаб қилмоқда
Фото: Reuters
Украина АҚШ сармояларнинг катта ҳажмини олиш учун АҚШ билан нодир ресурслар бўйича келишувга ўзгартиришлар киритишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” вазиятдан хабардор манбага таяниб ёзмоқда.
«Украина президент Дональд Трамп таклиф қилган кенг қамровли янги иқтисодий келишувга, жумладан, АҚШ сармоясини ошириш ваъдасига ўзгартириш киритишни сўрайди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Киев келишув доирасида ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни тўлиқ қайтаришга мажбур эмас.
Жума куни Украина расмийлари АҚШ расмийлари, жумладан адвокатлар билан тахминан 60 саҳифалик келишув лойиҳасига аниқлик киритиш учун видеомулоқот ўтказди.
Вашингтон томони Украинанинг даъволарига, шу жумладан, келишув туфайли унинг Европа Иттифоқига қўшилишидаги мумкин бўлган тўсиқларга нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирмади. Бу АҚШнинг тузатишларга очиқлигини кўрсатиши мумкин, деб тахмин қилади нашр.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, Киев ўзгартиришлар бўйича якуний таклифларни тайёрлаш учун жуда кўп меҳнат талаб қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг