Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилади
“Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–38-сон, 10.03.2026 й.) қабул қилинди.
Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади.
Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг