Киберспорт расман спорт тури сифатида тан олинди

15:41 27 Июнь 2018 Дунё
3081 0
Фото: RBK

Киберспорт Қозоғистонда расман спорт тури сифатида олинди.

Бу ҳақда Қозоғистон спорт ва жисмоний тарбия ишлари бўйича қўмита сайтида маълум қилинди.

“Маданият ва спорт вазирлиги бизнинг федерация аризаси асосида киберспортни 25 июнь куни расман спорт тури сифатида тан олди. Шу муносабат билан барча киберспорт мухлисларини табриклайман”, - дея ёзди Qazaq Cybersport Federation президенти Қуанишбек Есекеев ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига қараганда, ўтган йили киберспорт ишқибозлари томонидан ташкил этилган Qazaq Cybersport Federation республика жамоат бирлашмаси қўллаб-қувватланди ва тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, киберспортни олимпия спорт тури сифатида тан олиниши билан боғлиқ масала Халқаро олимпия қўмитасида кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?