«KIA» ва «BMW»да пойга уюштирган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда «KIA» ва «BMW» машиналарида пойга уюштирилгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилди.
Пойтахтнинг Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида «KIA» ва «BMW» автомашина ҳайдовчилари томонидан пойга ўтказганлиги маълум бўлди. Йўл-патруль инспекторлари томонидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 10-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, шу каби пойгаларни ўтказиш амалдаги қонунчиликка кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима ва бир йилдан икки йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш жазосини қўллашга асос бўлиши мумкин.
««KIA» кучлироқ «BMW»ъдан деб, шу ишни қилгандик. Бу ҳолат қайтарилмаслигини сўраб қолардим. Афсусдамиз», — дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани да «BMW» ва «Matiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг