Хусусий боғча тарбияланувчиси ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Бухорода вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида бир ярим яшар тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарни тасдиқлаб, айни пайтда ҳолат назоратга олингани ва тезкор ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ «Холбоева Ўлмас Узоқ қизи» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш.нинг вафот этганлиги аниқланди.
«ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг