Хушхабар! Яна бир ҳамюртимиз Париж Паралимпиясининг кумуш медалини қўлга киритди

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Ушбу йўналишда стартга чиққан Ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова 10.36 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва навбатдаги кумуш медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Шунингдек, ушбу йўналишда қатнашган яна бир спортчи Мадина Мухторова 8.10 метр натижа қайд этди ва кучли саккизликдан жой олди.
Қайд этиш керакки, Паралимпия баҳсларининг биринчи кунида пара сузувчи Муслима Одилова бронза медалини, пара таеквондочи Зиёдахон Исоқова эса кумуш медалини қўлга киритган эди.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг