Хўжаободда Янги йил байрамигача ўндан зиёд аёлларга янги уй калитлари топширилади

14:56 21 Декабрь 2022 Жамият
496 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимизда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Хўжаобод туманида 6 нафар эҳтиёжманд опа-сингилларимиз янги хонадонларга кўчиб кирдилар.

— Сўнгги уч йил ичида мактабда ўқийдиган қизим билан бирга туманимиздаги автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи устахонада туришимизга тўғри келди, — дейди Ҳилола Умарова. — Яшаш учун мутлақо шароити бўлмаган нотурар жой биносида яшашга мажбур бўлдик. Бундан хабар топган маҳалла фаоллари ҳолимдан хабар олиб, уйга муҳтожлар рўйхатига киритишди. Мана, уй ҳам бердилар, энди менинг ҳам бошпанам, ватаним бор. Қувончимни сўз билан ифодалай олмайман. Ҳукуматимиз томонидан 39 миллион сўм миқдоридаги дастлабки тўлов тўлаб берилди. Бу эса менга анча енгиллик беради.

Маълумот учун. Хўжаобод туманида жами 13 нафар опа-сингилларимиз кириб келаётган 2023 йилни янги хонадонларда кутиб олиш имконига эга бўладилар. Чунки Янги йил байрами арафасида яна 7 нафар эҳтиёжманд аёлга янги уй калитлари топширилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер