Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишида масофадан иштирок этиш тартиби янгиланади
Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишида масофадан иштирок этиш тартиби белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 март куни рўйхатдан ўтказилган янги низомга кўра, хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби белгиланди.
Бу низом акциядорлик жамиятлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар учун мўлжалланган бўлиб, рақамли имкониятлар орқали иштирокни янада осонлаштиришга қаратилган.
Низомда жамиятлар томонидан йиғилиш ҳақидаги хабарда масофавий иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилиши шартлиги белгиланган. Жумладан, йиғилишда фойдаланиладиган онлайн платформа номи, унга кириш ҳаволаси, идентификациядан ўтиш учун талаб қилинадиган маълумотлар ҳамда техник кўмак кўрсатувчи шахснинг тўлиқ исми ва телефон рақамлари кўрсатилади.
Янги тартибга кўра, иштирокчилар видеоконференцалоқа платформалари орқали тўғридан-тўғри йиғилиш жараёнида қатнашишлари мумкин бўлади. Бу эса уларга жисман қатнашмасдан туриб, муҳокамаларда иштирок этиш ва овоз бериш имконини беради.
Мазкур Низом давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда жамият аъзолари ўртасидаги ахборот алмашинувини замонавийлаштириш, самарадорликни ошириш ҳамда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, йиғилишларда иштирок этиш учун вақт ва ресурсларни тежаш имконини яратади.
Таъкидланишича, мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 2025 йилнинг июнь ойидан бошлаб амалиётга жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг