Хотира — абадий, қадр — муқаддас
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир Тошкент шаҳар Мудофаа оркестри томонидан ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги мусиқий чиқиш билан бошланди.
Шундан сўнг ЎзДЖТУ ректори Илҳомжон Тўхтасинов уруш майдонларида жон фидо қилган юртдошларимиз, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган инсонлар ҳамда умрини Ватан, халқ ва илм йўлида бахшида этган фидойи устоз ва олимларимиз жасорати ва матонати ҳақида тўхталиб ўтди.

Дастур давомида “Барҳаёт зиёлилар” китоби тақдимоти, шунингдек, университетнинг фаол талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари тақдим этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги глобал дунёда тинчликнинг қадри, Иккинчи жаҳон урушининг инсониятга етказган зарари, мазкур урушда иштирок этган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш нечоғли аҳамиятга эга эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Шунингдек, дастурдан тадбиркор, инвестор, бизнес мураббий Дамир Раҳмонов, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри солистлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Умид Исроилов, Аминзода Жуманиёзов, опера хонандаси Бирдина Айбековна, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хотамжон Юлдашев чиқишлари ўрин олди.
Якунда тақдирлаш маросими ўтказилиб, иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Робия БАХТИЁРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг