"Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форумининг 1-параллел сессияси

15:57 13 Май 2024 Сиёсат
295 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мавзу - “Пекин платформаси +30: бугунги глобал иқтисодиётда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш истиқболлари ва бу борадаги таҳдидлар”

Сессияда қуйидагилар муҳокама қилинди:

2025 йилда гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги муҳим глобал келишув – Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси қабул қилинганининг 30 йиллиги нишонланади. Бу давлатларнинг ҳаракатларини ва Пекин декларацияси ҳамда Ҳаракатлар платформасига қай даражада риоя этилаётганини таҳлил қилиш учун имкониятдир.

  • Ушбу сессия доирасида тенгсизлик ва янги таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги вақтда хотин-қизлар ҳуқуқларини тарғиб қилишни давом эттириш усулларини излаш учун хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.

Сессия давомида глобал иқтисодиётда гендер тенгликка эришиш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтириш борасидаги ютуқларни баҳолаш, шунингдек, Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш имконияти яратилди.

Сўзга чиққанлар ҳозирги кунда жаҳон ва Осиё минтақаси аёлларининг глобал иқтисодиётдаги ўрни; минтақадаги хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги мавжуд муаммолар ва истиқболлар; минтақа давлатларида Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг қай даражада самарали амалга оширилаётганлиги масалалари батафсил тўхталдилар.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?