Хотин-қизлар бандлиги доимий эътиборда

Уйчи туманидаги Овчибулоқ маҳалласида 5375 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2510 нафарини хотин-қизлар ташкил этиб, улар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йил бошида ўтказилган хатлов жараёнида 105 нафари аёллар ишсиз деб топилган эди. Касаначилик меҳнатини йўлга қўйиш орқали уйдан чиқмай даромад топиш кўпчиликка маъқул келмоқда. Бунда уй бекалари келин ва қизлари билан мева данакларини саралаш, асаларичилик, кулолчилик, гулчилик, чорвачилик, кўрпа-тўшак қавиш ва тикувчилик юмушларини бажариб, рўзғор учун яхшигина пул ишлаб топишяпти.
— Куни кеча Уйчига келган республика Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Овчибулоқ маҳалласида айни соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди, —дейди туман ҳокимининг ўринбосари Саида Аҳмадалиева. — Ушбу жараёнда Моҳира Мамадалиева, Карима Хотамова, Моҳира Дадабоева, Малика Мамадалиевалар хонадонларидаги тажриба қўллаб-қувватланди.
Бошқа бир маҳалла — Чўртукда эса ўзига мос иш қидирган 20 нафар хотин-қизлар шу ерда фаолият олиб бораётган “Муштарий – АИ” масъулияти чекланган жамиятига жойлаштирилди. Атлас, адрас ва банорас тўқишни қисқа муддатда ўзлаштирган янги ишчилар жамоага тезда киришиб кетишди.
Маҳаллий корхоналар фаолияти билан танишув чоғида З.Маҳкамова мавжуд муаммоларни ҳам ўрганиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, янги меҳнат ўринларининг яратилишида амалий кўмакка тайёр эканини билдирди. Бош вазир ўринбосари шу куни долзарб масала бўйича янги механизм жорий этиш таклифини киритди. Унга кўра, Уйчи туманида тажриба тариқасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни миграциядан қайтариш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ёшларни оила тайёрлаш йўналишларида иш ташкил қилиш тўртта сектор — ҳоким ўринбосари, ИИБ, адлия, тиббиёт раҳбарларига мавжуд 53 та маҳалла кесимида тақсимлаб берилди. Бу тизим Наманган вилоятининг бошқа туманларида ҳам жорий этилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг