Хорижнинг нуфузли университетларида таҳсил олган стипендиатларнинг қанчаси мамлакатимизга қайтди?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ахборот хизмати ушбу саволнинг жавобини очиқлади. Унга кўра 2018-2024 йиллар давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2225 нафарга яқин стипендиатлар дунёнинг 45 га яқин давлатларига таълим олиш ва стажировка ўтиш учун юборилган. Шундан, 1400 нафари Ўзбекистонга қайтиб, хорижда тўплаган илғор билим ва кўникмаларини иқтисодиётнинг турли тармоқларида, таълим, фан, тиббиёт ва давлат бошқаруви йўналишларида қўллаб келмоқда.
Хорижда таълим олишни якунлаган узоқ муддатли дастурлар асосида ўқиган 372 нафар стипендиат, жумладан, 14 нафари бакалавриат, 316 нафари магистратура ва 42 нафари докторантура дастурларида таълим олишни якунлаб, ҳозирда республикамизда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Бугунги кунда, 748 нафар стипендиат дунёдаги Топ-300 таликдаги хорижий нуфузли университетларда таълим олишни давом эттирмоқда. Стипендиатларнинг 399 нафари бакалавриатда, 242 нафари магистратурада, 107 нафари докторантурада таҳсил олмоқда.
Мазкур стипендиатларнинг давлатлар кесимидаги таҳлилига кўра, АҚШда 364 нафар, Буюк Британияда 193 нафар, Италияда 38 нафар, Германияда 27 нафар, Австралияда 25 нафар ҳамда қолганлари бошқа ривожланган давлатларда таълим олишмоқда.
Умида АБДУРАШИДОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг