Хорижий валюталарни божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтишга уринган «уддабуронлар» тўхтатиб қолинди
Давлат божхона қўмитаси ходимлари нақд хорижий валюталарни божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтишга бўлган бир қатор уринишларни фош қилди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Унда айтилишича, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан «Тошкент-Бангкок» йўналиши бўйича парвозга отланган хориж фуқаросининг қўл сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, белгиланган меъёрдан ортиқча 12 минг 200 АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлгани ошкор бўлган.
Шунингдек, Тошкентдан Гуанчжоуга йўл олган яна бир хориж фуқароси божхона назорати чоғида маълум қилмаган ҳолда 1 минг 700 АҚШ долларини яшириб олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.
Айни шу рейс билан учиб кетаётган яна бир йўловчи ҳам белгиланган меъёрдан ортиқча 1 минг 700 АҚШ долларини юртимиздан яширинча олиб чиқаётганида божхона ходимлари томонидан қўлга олинган.
Бундан ташқари, Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида эса қўшни давлатга чиқиб кетаётган шахс кийимининг ички қисмига 650 минг Россия рублини яшириб олиб ўтишга уринган вақтда ушланган.
Шундан сўнг, ушбу пост орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган яна бир фуқаро ҳам шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида ёнида умумий 650 минг Россия рубли борлигини маълум қилган. Шахсий кўрик жараёнида эса кийимларининг орасида яна қўшимча 650 минг Россия рубли борлиги маълум бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг