Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи қайси сертификатлар тан олинмайди?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи сертификатларининг қайсилари тан олинмаслиги тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақида вазирлик Telegram-каналида эълон қилинди.
Унда айтилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга асосан 2024 йил 29 майдан кейин олинган қуйидаги сертификатлар тан олинмайди:
- Teaching Knowledge Test (TKT);
- Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL);
- Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
- Teaching English as a Second Language (TESL).
Маълумот учун, мазкур сертификатлар хорижий тиллар ўқитувчиларини таълим ташкилотларига ишга қабул қилишда инобатга олинмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг