Хорижий давлатларда қийин вазиятда қолган 1 минг 300 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Хорижий давлатларда қийин вазиятда қолган 1 минг 300 нафар фуқаро ватанга қайтарилди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълум қилди.
Фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда, жорий йилнинг 30 июлдан 30 августгача ўтказилган «Ватанга қайтариш» хайрия акцияси доирасида амалга оширилган.
Билдирилишича, ўтган бир ой давомида агентликнинг «Call-маркази» ҳамда дипломатик ваколатхоналари ишонч телефонлари орқали 3 минг 400 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган. 2 минг 100 нафардан зиёд ҳамюртларимизга ҳужжат расмийлаштириш ва жазони ўташ муассасаларидан қайтариш бўйича ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилган.
Шунингдек, «Ватанга қайтариш» хайрия акцияси доирасида 1 минг 300 нафар фуқаро дунёнинг 15 та давлатидан Ўзбекистонга қайтарилган. Жумладан, Россия Федерациясидан 993 нафар, Туркиядан 106 нафар, АҚШдан 56 нафар, Қозоғистон Республикасидан 39 нафар, Жанубий Кореядан 8 нафар, Арманистондан 4 нафар, Ҳиндистон, Япония, Польша ҳамда Белоруссиядан 3 нафардан, Мисрдан 2 нафар, Қирғизистон, Латвия, Саудия Арабистони ҳамда Озарбайжондан 1 нафардан фуқароларни ватанга қайтаришга эришилган.
Хорижий давлатларда қийин вазиятда қолиб, ватанга қайтарилган фуқароларнинг 654 нафари аёл ва 438 нафарини болалар ташкил қилган.
Бундан ташқари, бир неча ой давомида хорижий мамлакатларнинг депортация марказларида сақланиб келинаётган 163 нафар фуқаро ҳам Ўзбекистон олиб келинган.
«Ҳозирда Оила ва хотин қизлар масалалари бўйича масъул идоралар, шунингдек, бандлик ва Ижтимоий ҳимоя органлари томонидан хориждан қайтарилган фуқароларни реинтеграция қилиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг